04:55 msk, 12 Март 2010

  

Марказий Осиё янгиликлари

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистоннинг маҳфий турмалари ҳақидаги масалани кўриб чиқади

Инсон Ҳуқуқлари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистоннинг маҳфий турмалари ҳақидаги масалани кўриб чиқади

04.03.2010 17:34 msk

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг ўн учинчи сессияси 2010 йил 1 мартдан 26 мартгача Женевада бўлиб ўтади. БМТ мустақил экспертларининг маҳфий турмалар тўғрисидаги ҳисоботи 8 март куни муҳокама этилади. Ҳисоботда одамларни маҳфий тарзда қамаб қўйиш ҳеч қандай шароитларда мумкин эмас деб айтилган. “Фарғона.Ру” ҳисоботнинг Ўзбекистондаги маҳфий турмалар тўғрисидаги лавҳалари билан танишишни таклиф этмоқда.

Ўзбекистон: Андижонда катта очарчиликга тайёргарлик кўришмоқда

Жамият Ўзбекистон: Андижонда катта очарчиликга тайёргарлик кўришмоқда

17.02.2010 10:22 msk

“Фарғона.Ру” таҳририятига Андижондан хат келди. Маҳаллий маъмурият бу шаҳарда яшайдиган бюджет ташкилотлари ходимларига норасмий равишда: “банкларда пул йўқ, қоринни эса тўйғазиш керак, шунинг учун томорқада сабзавот етиштириш лозим” дея қатъий тарзда тавсия қилмоқда. Кўринишидан, аҳолини бўлажак синовларга тайёрлашаётганга ўхшаяпти. Шунинг учун бюджет ходимларидан ишхонага бирор-бир ер участкалари бор-йўқлиги тўғрисида справка олиб келишга ва озиқ-овқат ғамлашга мажбур қилишмоқда. Ўқувчиларимизга қуйидаги мактубни тақдим этар эканмиз, уларга шундай савол билан мурожаат этамиз: бундай ҳолат фақат Андижондами ёки Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам муҳтамал очарчиликка тайёргарлик борми?

Ўзбекистон: Марк Вайлни ўлдиришда айбланаётганлар режиссёрнинг ўзи айбдор деяптилар

Ўзбекистон: Марк Вайлни ўлдиришда айбланаётганлар режиссёрнинг ўзи айбдор деяптилар

13.02.2010 17:42 msk

Тошкентда “Илҳом” театрининг бадиий раҳбари Марк Вайлнинг қотиллари устидан ёпиқ суд жараёни кетаяпти. Суднинг биринчи икки мажлисида бўлганларнинг айтишича (учинчиси ёпиқ тартибда ўтган), айбланувчилар айбларига қисман иқрор бўлганлар ва режиссёрни эҳтитётсизлик орқасида ўлдирганларини билдирмоқдалар. Маълум бўлишича, “Вайлнинг ўзи уларга ташланган экан, улар бўлса зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб кетганлар, холос”.

Ўзбекистон: Бир гуруҳ шахслар томонидан номусга тегиш ўрнига – “енгилтаклик”?

Инсон Ҳуқуқлари Ўзбекистон: Бир гуруҳ шахслар томонидан номусга тегиш ўрнига – “енгилтаклик”?

06.02.2010 13:45 msk

Ўзбекистон ҳукумати кишини даҳшатга солувчи навбатдаги жиноят – опа-сингил Соатоваларни тергов давомида бир гуруҳ милиция ходимлари томонидан зўрланишини “босди-босди” қилишга уринмоқда. Бироқ бир қатор хорижий оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ушбу хабар дунё ҳамжамиятининг норозилигини уйғотди. БМТнинг махсус вакили Ўзбекистон турмаларидаги зўрлаш ва қийноқлар системали тус олгани ҳақида келаётган маълумотларни текширишга отланган. Бироқ расмий Тошкент бунга имконият яратадими ёки йўқми, номаълум.

Даниялик журналист Майкл Андерсен: “Ислом Каримов ва унинг ҳамкасблари – Марказий Осиёдаги “экстремистларнинг” энг катталари”

Интервью Даниялик журналист Майкл Андерсен: “Ислом Каримов ва унинг ҳамкасблари – Марказий Осиёдаги “экстремистларнинг” энг катталари”

20.01.2010 17:05 msk

“Ал-Жазира” телеканалининг инглиз тили хизмати 2010 йил 20 январь куни даниялик сиёсатшунос ва журналист Майкл Андерснинг “Диний экстремизм ҳақида афсона” дея аталувчи янги фильмини намойиш эта бошлайди. Кўп йиллардан бери Марказий Осиё масалалари билан шуғулланиб келаётган Майкл Андерсенга кўра, сўнгги ўн беш йил давомида Марказий Осиё режимлари рақибларига “экстремист” ва “террорист” тамғаларини ёпиштириб мухолифатни йўқ қилиб келмоқда. “Минглаб одамларни қамаб, уларни қийноққа солиб диктаторлар секин ҳаракатланувчи минани ишга солмоқдалар. Афсуски, Ғарб буни эътиборга олмасликни афзал кўрмоқда”, - дейди комил ишонч билан фильм муаллифи. “Фарғона.Ру” Майкл Андерсен билан унинг сўнгги лойиҳаси ҳақида суҳбатлашди. “Фильм қаҳрамонлари – ақл бовар қилмас даражадаги жасоратли журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб режимга қарши кураш олиб бормоқдалар, дейди даниялик журналист. – Ёвузлар кимлигини эса ҳаммамиз билсак керак, деб ўйлайман”.

“Эксперт хулосаси”: Умида Аҳмедова ижоди “Ўзбекистон халқлари анъаналарини таҳқирлади”

Маданиятлар тўқнашуви?.. “Эксперт хулосаси”: Умида Аҳмедова ижоди “Ўзбекистон халқлари анъаналарини таҳқирлади”

18.01.2010 16:00 msk

Ўзбек халқини “ҳақорат қилиш” ва “туҳмат” бўйича айблаётган ҳужжатли фотосуратлар устаси, кинооператор Умида Аҳмедованинг иши якунловчи босқичига етиб келди. Унинг ўзини эса 2010 йил 13 январь куни кино- ва фото-ишларига нисбатан “экспертлар” гуруҳининг хулосаси билан таништирдилар. Ҳозир у терговчига Ўзбекистондан чиқмаслик тўғрисида тилхат ёзиб берган. Яқин кундар ичида Умида Аҳмедовага расман айблов эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳозир эса ўқувчиларимизни грамматик, юриик ва мантиқий хатоларга тўла бўлган “экспертлар” хулосаси билан танишишни таклиф этамиз.

Ўзбекистон махсус хизматлари мустақил журналистларга досье тўплаяпти

Матбуот, сўз эркинлиги Ўзбекистон махсус хизматлари мустақил журналистларга досье тўплаяпти

15.01.2010 12:55 msk

Тошкент шаҳар прокуратураси Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда январь ойи бошида мустақил журналистларни қўрқитиш акциясини ўтказди. Бир неча журналистлар назорат идорасига бир вақтнинг ўзида чақирилди, уларнинг устидан тўпланган батафсил маҳфий маълумотлар ҳар бирига тақдим этилди, улар ёзган мақолалар эса “объектив эмас” ва “бир томонлама” деб айтилди. Бўлиб ўтган ҳодисани Ўзбекистонда қолган саноқли эркин журналистларнинг оғзини ёпишга уриниш дея баҳолаш мумкин. “Фарғона.Ру” агентлигининг штатсиз мухбири Алексей Волосевич прокуратура ходимлари билан бўлиб ўтган мулоқотнинг қандай кечганини ҳикоя қилиб бермоқда.

Ўзбекистонда бензин ва автомашиналар нархи ошмоқда

Иқтисод, тижорат Ўзбекистонда бензин ва автомашиналар нархи ошмоқда

12.01.2010 18:44 msk

Ўзбекистонда 2010 йил 1 январидан бошлаб бензин нархи қимматлади. Президентнинг бошқа янги йил совғаси эса автомобиль савдосига тегишли. Бундан бери мамлакатда импорт ва янги автомобиллар савдоси билан фақат юридик шахслар, яъни, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий диллерлари шуғулланадиган бўлдилар. Яъни, хусусий тадбиркорлар ушбу даромадли бизнес билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлдилар. Одамларнинг орасида GM-Uzbekistan ишлаб чиқарган автомобилларнинг нархи 10-12 фоизга ошар эмиш деган гаплар юрибди. Нарх ошиши фақат “Matiz”, “Nexia” ва “Damas” тегишли, чунки Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бошқа автомобилларга талаб катта эмас.

Ўзбекистон: АҚШ ва Россия элчихоналари йилнинг энг яхши журналистларини мукофотладилар

Ўзбекистон: АҚШ ва Россия элчихоналари йилнинг энг яхши журналистларини мукофотладилар

30.12.2009 20:28 msk

Янги йил арафасида АҚШ ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчихоналари икки томонлама муносабатларни ёритиш бўйича журналистик танловлар якунларини эълон қилдилар. Танлов ғолиблари орасида “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг штатсиз мухбирлари Сид Янышев, Сергей Наумов ва Павел Кравецлар бор. “Фарғона.Ру” таҳририяти ҳамкасбларимиз ва дўстларимизни танловдаги ғалаба ва кириб келаётган Янги йил билан чин кўнгилдан қутлайди!

Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди

Сиёсат Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди

30.12.2009 12:39 msk

Ўзбекистонда 27 декабрь куни парламент сайловлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 27 декабрь туш пайтига келиб республикада парламент сайловлари бўлиб ўтди дея билдирди. МСК маълумотига кўра, эрталабдан шу чоққача сайловчиларнинг ярмидан кўпи овоз бериб бўлган эканлар. “Фарғона.Ру” мухбирлари пойтахтдаги сайлов участкаларидан бирига бориб овоз бериш иштиёқи билан ёнаётган сайловчиларни ўз кўзлари билан кўриб келишга аҳд қилдилар. Йўлма-йўл учраган одамларнинг фикрини сўрадилар.

Матбуот, сўз эркинлиги Ўзбекистон: “Правда Востока” ҳеч кимга керак бўлмай қолди

22.12.2009 14:01 msk

Ўзбекистон ҳукуматининг “Правда Востока” газетаси маълум бўлишича, ўз обуна кампаниясининг ўтиши борасида қаттиқ ташвишга тушиб қолибди. Газетани ҳеч ким ўқишни истамай қолгани ҳақида унинг ўзи чоп этган “Югурган етар экан” деган мақоласидан тушунса бўлади. Журналистлар идора ва маҳкамалар ўртасида мажбурий обуна кампаниясига қаттиқ умид қилгандилар, аммо “кампания ниҳоясига етишига аттиги бир неча кун қолганида” эса, дастлабки натижалар мутлақо қувонтирмаяпти. Қизиғи шундаки, “Правда Востока” обуна кампаниясининг барбод бўлишида ўзи чиқараётган газетанинг сифатини эмас, балки туман ва шаҳар туманликларини ҳамда турли ташкилотлар раҳбарларини айблаяпти.

Ўзбекистон: Фотосуратчи Умида Аҳмедовага қарши жиноий иш қўзғатилди

Маданиятлар тўқнашуви?.. Ўзбекистон: Фотосуратчи Умида Аҳмедовага қарши жиноий иш қўзғатилди

18.12.2009 08:39 msk

Тошкентда таниқли ҳужжатли фотосуратчи ва кинооператор Умида Аҳмедовага қарши жиноий иш қўзғатилди. Уни ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилишда айблаяптилар. Бунга сабаб сифатида 2007 йилда “Швейцария Элчихонаси Гендер Дастури” кўмагида нашр этилган “Аёллар ва эркаклар: тонг саҳардан кун ботгунча” дея аталувчи фотоальбомни номи келтирилган. Альбомда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи одамлар турмушинининг турли ҳолатларини акс этувчи юздан зиёд фотосуратлар бор. “Бунинг нимаси туҳмат?” – дея сўради Аҳмедова терговчидан. Савол жавобсиз қолди.

Ўзбекистон рейтинги: Каримов ўзи бошқараётган республиканинг “эришган ютуқлари” билан ғурурланишига арзийдими?

Таҳлил Ўзбекистон рейтинги: Каримов ўзи бошқараётган республиканинг “эришган ютуқлари” билан ғурурланишига арзийдими?

17.12.2009 07:25 msk

Ўзбекистон конституциясининг 17 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзга чиқа туриб, президент Ислом Каримов йигирма йил давомида бошқариб келаётган ўзи мамлакатда ўтказилаётган “кенг кўламли ислоҳотлар” ва эришилган буюк ютуқлар тўғрисида республика бомонди олдида бир соат давомида мақтаниб маъруза қилди. Ўзбекистон раҳбари “дeмократик давлат, фуқаролик жамияти, замонавий иқтисодиёт тизимини барпо этиш, дунёда ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш йўлида” эришлган ютуқ ва натижаларни жаҳон жамоатчилиги муносиб баҳолашига ишончи комил. “Фарғона.Ру” таҳририяти бу ютуқлар аслида нимадан иборат, Ўзбекистон дунё бўйича қандай ўринни эгаллаётгани борасида изланиб қўришга уринди.

Ўзбекистон: Тошкент бозорларида “пластик”да ҳисоб-китоб қилиш учун илк терминаллар пайдо бўлди

Иқтисод, тижорат Ўзбекистон: Тошкент бозорларида “пластик”да ҳисоб-китоб қилиш учун илк терминаллар пайдо бўлди

16.12.2009 08:23 msk

Шу кунларда “Тошбозортайёрловсавдо” ассоциацияси ЎзА ахборот агентлигига Тошкент бозорларида ўттиздан зиёд тўлов терминаллари ўрнатилгани ҳамда бу ерларда озиқ-овқат маҳсулотлари ва буюмларни пластик карточкалар орқали сотиб олиш мумкинлиги ҳақида ишончли маълумот тақдим этди. Шу муносабат билан “Фарғона.Ру” мухбирлари Тошкент бозорларини айланиб, терминалларнинг ишлаётганини ўз кўзлари билан кўришга қарор қилдилар. Мухбирлар Ўзбекистон пойтахтининг тўртта бозорини бўлиб, уларнинг фақат биттасида тўлов терминаллари ўрнатилганини кўрдилар. Маълум бўлишича, бу терминаллар фақат VISA тизими карталарига хизмат қилар экан. Боз устига, ҳаридорлар карточкалар ёрдамида фақат белгиланган маълум бир озиқ-овқатлар тўпламини сотиб олишлари мумкин экан, холос.

Ўзбекистон: Болалар пахтада ҳали ҳеч қачон бу йилгидек қийналмагандилар

Пахта Ўзбекистон: Болалар пахтада ҳали ҳеч қачон бу йилгидек қийналмагандилар

09.12.2009 09:04 msk

Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг маълум қилишича, бу йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнати шароити Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери энг оғир бўлиб қолди. Мамлакатда пахта терим кампанияси тугагани ҳақида 30 октябрь куни расман эълон қилинганида ҳам далаларнинг кўпида биринчи терим пахтаси бор эди. Шунинг учун ҳам ҳосилни ноябрь охирида, қиш-қиров кунлари кириб келганидан кейин йиғиштириб бўлдилар. Болалар меҳнатини тақиқловчи қонунларнинг мавжудлигига қарамай, икки ярим ой давом этган пахта терими мавсумида асосий ролни мактаб ўқувчилари ва талабалар ўйнадилар. Бундан ташқари, болаларни эксплуатация қилишни тақиқловчи қонунлар ёрдам бермай, аксинча, уларнинг далалардаги шароитини ёмонлаштириб қўйди. Бу ҳақда “Фарғона.Ру” репортажида ўқинг.

Бошқа янгиликлар