04:25 msk, 3 Сентябрь 2010

  

Марказий Осиё янгиликлари: Россия

Ўзбекистон: Уйлари бузилганлар инсоний муносабатга умид қилмоқдалар

Ўзбекистон: Уйлари бузилганлар инсоний муносабатга умид қилмоқдалар

24.10.2009 09:41 msk

Шу кунларда бир вақтнинг ўзида Тошкентнинг турли даҳаларида кўп қаватли бинолар қурилишига жой бўшатиш учун хусусий уйлар бузилмоқда. Шу билан бирга, уй эгаларини вақтида огоҳлантирмаслик, бузилган бинолар учун арзимаган пул тўлаш ёки арзон турар-жой таклиф қилиш одатий ҳолга айланди. Бу ишга ҳуқуқ ҳимоячилари аралашганидан бери жараён бир оз секинлашгандек бўлди. Расмийлар ва қурилиш компаниялари фуқароларни ўз уйларидан қандай қилиб сиқиб чиқараётганлари ва шу вақтнинг ўзида нимага асосланиб ҳаракат қилаётганлари ҳақида “Фарғона.Ру” агентлигига тошкентлик адвокат ва бузилишга маҳкум хусусий уйларда истиқомат қилувчи мулк эгалари сўзлаб бердилар.

Фарғона.Ру: Янгиликлар туғилган кунининг 10 йиллиги

Матбуот, сўз эркинлиги Фарғона.Ру: Янгиликлар туғилган кунининг 10 йиллиги

16.08.2009 11:31 msk

“Тожикистон-Ўзбекистон муносабатлари яна зиддиятлашмоқда. Бунга Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли учоқларнинг Тожикистон ҳудудига бомба зарбаларини бергани сабаб бўлди. Ҳар ҳолда, иш тўла кўламли можарогача бормаса керак...” Хавотирланманг: бу бугунги янгилик эмас. Бу Москвадаги “Коммерсант” газетасининг 1999 йил 18 август куни чоп этган янгиликдан иқтибос. Ўшанда, роппа-роса ўн йил илгари шу мақолани қайта чоп этиш билан бизнинг янгиликлар лентаси очилган эди. “Фарғона.Ру” ўша пайтда ҳали ахборот аентлиги бўлмаган ва бу ҳаваскор сайтни бир киши яратган ва янгилаб турган эди...

Борис Акунин: “Агар улар аср ибтидосидаги Ўзбекистон ҳақида китоб ёзишимни истамасалар, - нимаям қилардим, ёзмай қўя қоламан-да”

Санъат, маданият, тарих Борис Акунин: “Агар улар аср ибтидосидаги Ўзбекистон ҳақида китоб ёзишимни истамасалар, - нимаям қилардим, ёзмай қўя қоламан-да”

09.04.2009 10:16 msk

Россия оммавий ахборот воситаларининг 8 апрель куни тарқатган хабарларига кўра, Борис Акунин тахаллуси остида танилган россиялик таниқли ёзувчи Григорий Чхарташвилига “Ўзбекистонга кириш тақиқланган”. Акуниннинг асарлари чоп этиладиган “Захаров” нашриётининг директорига кўра, Фандорин ҳақидаги машҳур романлар сериясининг муаллифи янги китоб устида ишлашни бошлаган ва материал тўплаш учун Ўзбекистонга боришни режалаштирганди. Аммо Ўзбекистон расмийларига ёзувчининг ниятлари ёқмади ва улар Акуниннинг мамлакатга келишига рози бўлмадилар. “Фарғона.Ру” журналистлари аслида нима бўлганини текширишга уриниб кўрдилар.

Инсон Ҳуқуқлари Россия: Суд икки марта озод қилган ўзбекистонлик қочоқ яна ҳибсга олинди

10.03.2009 15:08 msk

Бир ой олдин суд қарори билан панжара ортидан озодликка чиқарилган ўзбекистонлик қочоқ Ўринбой Эргашев 2009 йил 7 март куни яна қамоққа олинди. Бу сафар уни ҳибсга олишга Санкт-Петербург шаҳар Марказий (Центральний) райони прокурорининг ўринбосари қарор чиқарди. Шу билан бирга, у 3 март куни қўлга олинганидан бери Санкт-Петербург газеталари фаол равишда “хавфли ўзбек террористи қўлга олинди” дея хабар тарқатишдан чарчамаяптилар. Бу нарса уларнинг айбсизлик презумпциясига қандай муносабатда эканлигини яққол тасвирламоқда, дея ёзади “Фуқаровий кўмак” қўмитаси ўзининг кеча ёйинлаган матбуот варақчасида.

Инсон Ҳуқуқлари Россия: Европа cуди терроризмда айбланаётган Ўзбекистон фуқаросининг экстрадициясини тўхтатишни талаб қилмоқда

14.01.2009 14:51 msk

Европа Суди 2009 йил 13 январь куни Россия Федерацияси расмийларига Ўзбекистон фуқароси Мурод Йўлдошевнинг экстрадициясини тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берди. Ўзбекистон расмийлари уни 2005 йил Андижон қўзғолонига алоқаси борликда айбламоқдалар, дея хабар беради “Фуқаровий кўмак” қўмитаси.

Инсон Ҳуқуқлари Страсбург суди “Ивановолик ўзбеклар”нинг Россияга қарши даъволарини қондирди

19.12.2008 15:41 msk

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди 2008 йил 16 декабрь куни Россиянинг “Исмойилов ва бошқалар Россияга қарши” ишини қайта кўриш учун Катта Палатага юбориш ҳақидаги талабини қондирмаслигини маълум қилди. Шу билан Суд жорий йилнинг 24 апрель куни даъвогарларнинг барча талабларини қондирувчи ва уларни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш мумкин эмаслиги тўғрисида чиқарган қарори кучга кирди, дея қайд этади “Фуқаровий кўмак” қўмитаси.

Саратов вилояти муҳожирлари: Депортация қилинсинми ёки қолдирилсинми?

Муҳожирот, фуқаролик Саратов вилояти муҳожирлари: Депортация қилинсинми ёки қолдирилсинми?

18.12.2008 09:47 msk

Россиянинг Саратов вилоятида қолишни истовчи ўзбекистонлик муҳожирларнинг сони мунтазам равишда кўпайиб бормоқда. Шу йилнинг ўзида 7200 нафар ўзбеклар Саратов вилоятида доимий яшаш ҳуқуқини олдилар. Гўёки, шу чоққача машруълик ва ишга жойлашиш жараёни такомиллашган бўлиши керак эди, аммо ҳозир ҳам муҳожирлар йўлидаги тузоқ ва қопқонлар бошқа вилоятлардаги каби талайгина. Россияда гастарбайтерлардан фақат ялқовларгина фойдаланмаяптилар, холос.

Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигининг тан олиниши борасида экспертларнинг шарҳи

Таҳлил Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигининг тан олиниши борасида экспертларнинг шарҳи

29.08.2008 19:01 msk

Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини Россия томонидан тан олиниши Россия Федерацияси ва унинг Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатларининг яхлитлигига қандай таъсир кўрсатади? Мустақиллик эълон қилининишининг қайси ҳолатини “алоҳида” ва қайси ҳолатни “одатий” дея атаса бўлади? Қандай сепаратизмни қўллаш лозиму, қандайини қўлламаслик керак? Нима муҳимроқ – миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқими ёки мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигими? Бу саволларга Россия ва Марказий Осиёнинг етакчи экспертлари жавоб бермоқдалар.

Жамият Тақирбошлар қаердан пайдо бўлди? Уларнинг ўзи борми?

19.02.2008 09:59 msk

Москвада Марказий Осиё республикалари ва Кавказдан келган меҳнат муҳожирларига нисбатан тақирбошлар томонидан тажовузлар шунчалик кўпайиб кетдики, милиция бундай ҳужумларнинг олдини олиш учун “славян кўринишга мансуб бўлмаган фуқароларни ҳимоя қилишга қаратилган” махсус чораларни кўришга мажбур бўлмоқда. Россияга нима бўлаяпти ўзи? Миллатчилар қаердан пайдо бўлаяптилар? Умуман олганда, улар борми ўзи? Россиялик экспертлар, милиционерлар, мулозимлар, сиёсатчилар ва жамоатчилик фикрлари етакчилари ёшларнинг миллатчилик руҳидаги чиқишлари кўпайиб қолганини қандай шарҳламоқдалар?..

Муҳожирот, фуқаролик Россия: Красноярск ўлкасидаги ўзбек диаспораси муҳожирларни машруълаштириш борасида Федерал муҳожирлик хизмати бошқармаси билан муваффақият ила ҳамкорлик қилмоқда

07.12.2007 21:10 msk

Красноярск ўлкасида ўзбек диаспораси вакиллари томонидан тузилган “Дўстлик” Миллий-маданий бирлашмаси (ММБ) Россиянинг тартибга солувчи идоралари билан, хусусан, Федерал муҳожирлик хизмати бошқармаси (ФМХБ) билан биргаликда муҳожирларни машруълаштириш борасидаги муаммоларни ҳал қилишда фаол ҳамкорлик қилмоқда. ММБ аъзоларининг саъй-ҳаракатлари билан “Дружба” Красноярск муҳожирлик меҳнат биржаси ва “Дўстлик” маслаҳат-адаптация маркази тузилди. Россия муҳожирлик қонунчилигидаги ўзгаришлар, ўлкага келган муҳожирлар орасида олиб борилаётган тушунтириш ишлари ва уларга берилаётган ҳуқуқий кўмак 2007 йил давомида Красноярск ўлкасидаги номашруъ муҳожирларнинг олтмиш фоизини машруълаштиришга кўмак берди.

Турфа Москва: Юртдошларнинг олтинчи учрашувига собиқ чирчиқликлар бутун дунёдан етиб келдилар

04.12.2007 22:18 msk

Москвада Чирчиқ шаҳрида туғилган муҳожирларнинг анъанавий учрашуви бўлиб ўтди. Бу йил чирчиқликлар навбатдаги учрашувни уларни бирлаштирувчи “Чирчиқ Online” порталининг ўн йиллигига бағишлашга аҳд қилдилар. Ўз байрамларига улар Фаррух Зокиров ва Наталья Нурмуҳаммедова каби таниқли шахсларни ҳамда келгуси учрашувни бевосита жонажон шаҳарларида ўтказишни таклиф қилган Чирчиқ шаҳар ҳокими Шукрулло Бобоевни таклиф этдилар.

Муҳожирот, фуқаролик Ҳамкорлик ўрнига зиддият: Томскдаги ўзбек диаспораси етакчисини Россия фуқаролигидан маҳрум қилмоқчилар

13.11.2007 06:31 msk

Фото ИА Фергана.Ру
Дўзахга олиб борувчи йўл яхши ниятлар билан қопланган экан. Томскда истиқомат қилувчи, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган фуқароларни бирлаштирувчи ягона ташкилот - Томск шаҳар “Ўзбекистон” Миллий-маданий автономияси (ТШММА) атрофида юзага келган вазиятни ўрганишингиз билан бехос мазкур мақол хаёлингизга келади. Ярим йилдирки, ТШММА билан Томск вилояти бўйича Федерал муҳожирлик хизмати бошқармаси (ФМХБ) ўртасида ғалати қарама-қаршилик пайдо бўлган. Содир бўлаётган воқеалар ҳақида “Ўзбекистон” ТШММА раиси Ҳамза Ҳамроев ҳикоя қилади.

Таҳлил Исломий даъват ва муҳожирлар адаптацияси

17.09.2007 22:19 msk

“Исломий даъват ва постсовет Москваси мусулмонлари ўртасида кавказлик муҳожирлар адаптацияси (1990-2000 йиллар)” маърузаси РФА Шарқшунослик институти катта илмий ходими В.Бобровников томонидан 2007 йил май ойида Москвада бўлиб ўтган “Империя парчаланганидан сўнгги муҳожирот: Франция ва Россия тажрибаси” халқаро конференциясида ўқилганди. Муаллиф илтифотидан фойдаланган ҳолда биз унинг маърузасини “Илмий клуб” махсус бўлимида чоп этмоқдамиз.

Ўзбекистон-Россия учоқларига харидорлар топилди

Иқтисод, тижорат Ўзбекистон-Россия учоқларига харидорлар топилди

29.08.2007 16:29 msk

Подмосковьедаги Жуковск шаҳрида бўлиб ўтган МАКС-2007 авиасалонида Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида (Ўзбекистон) ишлаб чиқарилаётган учоқларнинг харидорлиги кишини хурсанд қилди. Лекин матбуот варақчалари, ҳисоботлар ва оммавий ахборот воситаларининг кўргазмадан тайёрланган материалларида ТИАЧБ номи қарийб зикр этилмади. Ўзбекистон учоқлари бўйича барча тижорат шартномалари РФда яқинда ташкил этилган Бирлашган авиасозлик корпорацияси (БАК) бизнес-бирлиги бўлиб ҳисобланмиш “Ильюшин номидаги авиацион мажмуа” номидан имзоланди.

Владимир Пластун: “Интеграция” тушунчаси бевақт бўлиши мумкин эмас”

Интервью Владимир Пластун: “Интеграция” тушунчаси бевақт бўлиши мумкин эмас”

06.08.2007 14:26 msk

Марказий Осиё ва Кавказ институти (Москва) ҳамда Александр Князев жамоатчилик жамғармаси (Бишкек) томонидан нашр этилган “Марказий Осиё учун ҳамкорлик ва интеграция лойиҳалари: қиёсий таҳлил, имконият ва истиқболлар” тўплами ёруғ кўрди. “Фарғона.Ру” саволларига китоб муаллифларидан ва шу йил 26-28 июнь кунлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган анжуман иштирокчиларидан бири, тарихчи-шарқшунос, тарих фанлари доктори, Новосибирск давлат университетининг Шарқшунослик кафедраси профессори В. Н. Пластун жавоб берди.

Бошқа янгиликлар