Фотогалерея|Форум|Кутубхона|Лойиҳа ҳақида
Russian|English|RSS
21:42 msk, 9 Февраль 2010
Web Фарғона.Ру
07.07.2008 08:37 msk
“Сўнгги йигирма йил ичида Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида илк бор ғўза экиш қисқарди. Йилдан-йилга кўпроқ майдонларни эгаллашга интилаётган монокультура сув етишмаслиги важидан чекинмоқда. Маҳаллий деҳқонлар ўзларига қарашли хўжаликларида бошқа экин етиштириш борасида ўйланиб қолдилар...” Жанубий Қозоғистонлик муаллифнинг ушбу мақоласи билан “Пахта” дея аталувчи янги рукн ва махсус лойиҳа очмоқдамиз. Мухбирларимиз, маҳаллий фермерлар ва малакали мутахассислар ёрдамида пахта кимга қандай бойлик келтираётгани, Марказий Осиё деҳқонлари олдида“оқ олтин” қандай муаммоларни кўндаланг қилиб қўяётгани, унинг минтақа мамлакатлари ҳаётига кўрсатаётган таъсири ҳақида бир қатор мақолалар сериясини тайёрламоқчимиз.
07.04.2008 18:25 msk
Туркистон ўзбек маданият маркази 2008 йилни маҳаллий ўзбеклар учун катта муаммога айланган тўй тантаналарини тартибга солиш йили дея эълон қилди. Кишини хонавайрон қиладиган даражадаги бу тантаналар Туркистон аҳолисининг яхши бўлмаган аҳволини анчагина аянчли аҳволга солиб қўйди. Тахминий ҳисобларга кўра, тўй муносабати билан бир миллиондан ўн миллионгача танга миқдорида пул сарфланади. Аҳолининг аксарияти банкдан олган кредит эвазига дабдабали тўй ўтказишга уринмоқда.
21.02.2008 06:02 msk
Қозоғистон кадрларга жиддий танқисликни бошидан кечирмоқда.2007 йил охирига келиб мамлакатда ишсизлик даражаси 0,7 фоизни ташкил этган. Деярли юз фоизлик меҳнат бандлиги мамлакатда ишчи кучининг етишмаслигидан дарак беради. Сўнгги йилларда Қозоғистон иқтисодиёти кучли суратлар билан ривожланмоқда. Ўзўзидан аҳолининг турмуш фаравонлиги даражаси, иш ҳақи ўсмоқда. Қозоғистон Марказий Осиё ҳудудининг етакчиси сифатида тан олинганидан бери бу мамлакатга чет элликлар оқими кучайиб кетди.
12.10.2007 19:50 msk
6 октябрь куни ўзбекистонлик журналист Улуғбек Ҳайдаров Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридан унча узоқ бўлмаган қишлоқлардан бирида автобусдан тушганида номаълум кимсалар уни ўғирлаб кетишга ҳаракат қилганлар.
10.10.2007 00:14 msk
Қулоннинг ташқи кўриниши эшакка жуда ўхшайди, шу туфайли уни халқ орасида ёввойи эшак деб ҳам атайдилар. Лекин аслида қулон отдир. Ташқи кўринишининг эшакка ўхшаши унинг пурвиқорлигига ҳамда зарур пайтда соатига тўқсон километр тезликда югура олишига мутлақо халақит бермайди. 1956 йилда қулонлар йўқолиб бораётган тур сифатида Бутунжаҳон Қизил Китоби ва Қозоғистон Қизил Китобига киритилган. Йигирма йилча аввал улар республикада деярли қолмаганди, ўшанда қулонлар сонини кўпайтириш билан ошиғич шуғулланиш ҳақида қарор қабул қилинганди.
03.10.2007 19:56 msk
“Ўз армиянгни боқ, акс ҳолда, бегона армияни боқасан” аксиомасини ҳеч қаерга йўқолгани йўқ. Аммо солиқ шаклидаги ионалардан ташқари армия “кишилик қурбонлари”ни ҳам талаб қилади. Гап хизматга янги келган аскарларнинг эскилари томонидан хунук тарзда таҳқирланиши шаклидаги дедовшчина ҳақида бораяпти. Бу уятли кўриниш ҳақида ҳамма эшитган, “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг бугунги суҳбатдошлари эса буни ўз таналарида синаб кўрганлар.
15.09.2007 18:22 msk
Қозоғистонда болаларнинг мактабгача муассасалари етишмаслиги муаммоси ўз долзарблигини йўқотмаяпти. Аснода, мамлакатда туғилиш даражаси ўсиб бормоқда. Қозоғистон таълим ва фан вазири Жансеит Туймебаевга кўра, яқин уч йил ичида эллик бешта болалар боғчаси қуриш ва аввалда ёпилган бир юз ўттиз битта мактабгача таълим муассасасини қайта тиклаш мўлжалланаяпти. Бу муаммони бироз камайтирса-да, афсуски, уни ҳал қилолмайди.
13.09.2007 19:49 msk
Муштарийлар маблағи ҳисобига кун кечирувчи газета ёки умуман, ҳар қандай оммавий ахборот воситаси ҳомийлар, ҳукумат ёки бошқа ҳар қандай молиявий гуруҳлар ҳисобига кун кечирувчи нашрга қараганда холисроқ ва мустақилроқдир. Сайтларни тижоратлаштириш бўйича мутахассис Курт Вейснинг фикри ана шундай. Курт Вейс ўн саккиз йилдан буён Германияда истиқомат қилади ва ишлайди. У асли ленинградлик. Олмаотага қариндошларини кўриш учун меҳмонга келиб туради. Курт Вейс Қозоғистоннинг ZonaKz.Net мустақил нашри таҳририяти саволларига жавоб беришга лутфан рози бўлди.
23.08.2007 14:23 msk
Қозоғистондаги сайловларда иштирок этган ЕХҲТ кузатувчилардан бири ҳақли равишда эътироф этганидек, дунёда парламенти бир партияли бўлган демократик мамлакат йўқ. Аммо парламентда бир неча партиянинг бўлиши мамлакатни демократик давлатга айлантириб қўя оладими? Бунга бериладиган жавоб қозоғистонлик расмийларнинг жаҳонга бу қадар журъатли сайлов натижаларини тақдим этиш қарори каби жўн ва соддадир: йўқ, айлантириб қўя олмайди.
22.08.2007 18:47 msk
Қозоғистоннинг Қаратау шаҳрида авж олган қурилиш-таъмирлаш ишлари кишида катта таассурот қолдиради. Бу ерда ярим вайрона ҳолатдаги уйларни, эгалари томонидан ташлаб кетилган кўплаб квартираларни қайта тиклаш бўйича дастур фаоллик билан амалга оширилмоқда. Бу ерда уч юз АҚШ долларига уч хонали квартира сотиб олиш мумкин. Одамлар Қаратауда яшаш учун ҳатто қўшни республикалардан ҳам кўчиб келмоқдалар.
20.08.2007 11:02 msk
“Доимгидек бўлишини истагандилар, лекин ундан яхшироқ бўлиб чиқди”. “Чироқни ўчиринг, ҳаммангиз бўшсиз”. “Президентни ёқловчи партиянинг шарафсиз зафари”. “Отага туҳфа”. “Туяқбайни аҳмоқ қилишди”. “Яккаҳокимчилик билан табриклайман”. Маҳаллий веб-форумларга кирган оддий ташрифчилар Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижалари юзасидан якшанба куни эрталабдан ана шундай шарҳлар қолдирганлар. Экспертлар ва таҳлилчилар эса сайлов натижалари республика президенти Нурсултон Назарбоевнинг позицияси мутлақо мустаҳкам эканини намойиш қилди, деб ҳисоблайдилар.
19.08.2007 04:24 msk
Аввал “Ҳақиқий Ақ жўл” партиясига раислик қилган Булат Абилов депутатликка номзодини қўймаган, чунки 2006 йилнинг июль ойида ҳокимият вакилини хизмат вазифасини бажариб турган пайтида таҳқирлагани учун у уч йилга шартли равишда озодлиқдан маҳрум этилган. Шунга қарамай, умуммиллий социал-демократик партияси лидерларидан бири келажакка некбинлик билан боқади.
18.08.2007 23:16 msk
18 август куни Қозоғистоннинг саккиз миллион нафар фуқароси (ўн беш миллион аҳоли истиқомат қиладиган республикадаги сайловчилар сони айнан шунча) парламент сайловларида иштирок эта оладилар. Сайловлар биринчи марта пропорционал тизим бўйича бўлиб ўтади. Мандатлар учун мавжуд саккиз партиядан еттитаси кураш олиб борадилар. Энг яхши натижаларга “Нур Ўтан” ҳокимият партияси эришиши қарийб ҳеч кимда шубҳа уйғотаётгани йўқ. Бу ерда бошқа бир нарса қизиқ бўлаяпти: иккинчи ва учинчи ўринларни қайси партиялар эгаллайди?
24.07.2007 18:21 msk
Қозоғистонда бўлиб ўтган конституциявий ислоҳотлар ва бўлажак парламент сайловлари республика тараққиётининг узоқ муддатли истиқболларига тубдан таъсир кўрсата олмайди. Булар шунчаки воситалар бўлиб, ҳали уларни ўринли ишлата билиш ҳам зарур бўлади. Мамлакатнинг “ёрқин келажак” сари ҳаракати тезлиги айнан шу нарсага боғлиқ. Қозоғистондаги Миллий стратегия экспертлик маркази раҳбари Адил Тўйғанбаев ўз мақоласида ана шулар ҳақида фикр юритади.
23.07.2007 22:13 msk
Айнур Қурманов бошчилигидаги “Қозоғистон социалистик қаршилиги” радикал ёшлар ташкилотининг аъзолари кўпроқ яширинча фаолият олиб борадилар. Бироқ улар томонидан ташкил этилаётган тадбирлар очиқдан-ошкор бўлади. Қозоғистонлик ёш социалистлар соғлом мушоҳададан кўра кўпроқ хаёлий романтизмга таянишларига қарамасдан, Қозоғистонда бундай ташкилотнинг борлиги факт бўлиб, уни эътиборга олмаслик ақлдан бўлмайди.
18:36
Қозоғистон: Президент Назарбаевнинг қизи Женевада баҳоси 74,7 миллион долларга тенг бўлган ер участкаси сотиб олди
14:40
Қозоғистон: Кўксарой сув омбори 2010 йил 1 февралида ишга тушади
Amerika Ovozi O'zbekistonda namoz o'qish - mutaassiblikmi?, 09.02.2010
Ozodlik Умида Аҳмедова суди 9 февралга белгиланди , 09.02.2010
BBC Роғун масаласида Ўзбек ҳайъати Душанбега таклиф этилган , 09.02.2010
NewsUz.Com Germaniyadan 12,4 mln yevrolik texnologiyalar, 09.02.2010
Uznews.net Кутубхоначи пенсионерлар бир йилдан буён пенсияларини олишолмаяпти, 09.02.2010
UzReport.com Adabiyot haftaligi boshlandi, 09.02.2010
O'zA Akademik Po‘lat Habibullayev vafot etdi., 09.02.2010
IWPR Ўзбекистон: Журналистга турма хавф солмоқда , 08.02.2010
Amerika Ovozi Suv-energetika muammosi dolzarb, uni hal etishga iroda yo'q, 08.02.2010
Ozodlik Душанбе Тошкентга жавоб йўллади , 08.02.2010
BBC 'Бухорода қотилликлар бўлгани рост, аммо вазият тинч', 08.02.2010
Uznews.net Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистонга Рогун бўйича ёрдам бера олмайди, 08.02.2010
NewsUz.Com «Solvay Pharma» g‘irrom raqobatda ayblandi , 08.02.2010
O'zA Diqqat, tanlov!, 08.02.2010
Ат Тавҳид Исломда ҳам инсон ҳуқуқлари бор, ҳатто ғайри муслимларнинг ҳам ҳуқуқи бор., 08.02.2010
Amerika Ovozi O'zbekiston Tojikistondan GES rejalaridan qaytishni so'ramoqda, 05.02.2010
Ozodlik Россия қамоғи Ўзбекистонга қайтишдан афзалроқми? , 05.02.2010
BBC Ўзбек журналистлари озодлиги мақсадидаги петиция , 05.02.2010
Uznews.net Ўзбек мутахассислари – Афғонистонга мўмай пул истаб, 05.02.2010
Ҳикмат Нури Қизни қандай кўрилади?, 05.02.2010
Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин.
Ҳамкорлик тўғрисида муаллифлар таклифлари ўрганиб чиқилади, аммо таҳририят жавоб қайтармаслик ҳуқуқини сақлаб қолади.
ICQ 91103731
© Д.Кислов, "Фарғона.Ру", 1999-2009
шкафы купе спальни
ленд ровер дискавери 3