Фотогалерея|Форум|Кутубхона|Лойиҳа ҳақида
Russian|English|RSS
04:07 msk, 3 Сентябрь 2010
Web Фарғона.Ру
15.01.2009 09:53 msk
“Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг Туркманистондаги манбалари маълум қилишларича, 2008 йил кузидан бошлаб чегарачилар фуқаролардан нон маҳсулотларини мусодара қилишни бошлаганлар. Шу билан бирга, мамлакатда нонни қатъий тежаш тартиби жорий этилган. Аҳолига ун сотиш мана бир неча ойдан бери карточка тизими орқали амалга оширилмоқда. Ҳар бир оила аъзосига бир ой давомида тўрт килограммдан ун берилмоқда. Кузатувчиларга кўра, қўшни Ўзбекистонга нон олиб чиқилишининг тақиқланиши ҳам тежамкорлик кампаниясининг бир кўриниши.
26.12.2007 08:01 msk
ВВС радиосининг Марказий Осиё бўйича мухбири Наталья Антелава Туркманистонда илк бор 2007 йилнинг ноябрь ойида бўлиб қайтди. Мамлакатга нефть ва газ анжуманини ёритиш учун келган Наталья бу ерда яна бир неча кунга қолиб кетди. Шу вақт мобайнида у маҳаллий аҳоли ҳаёти билан танишишга, Туркманбоши шаҳрида бўлишга ва тунги Ашхобод тўғрисида телесюжет тайёрлашга улгурди. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида кўп бўлган Би-би-си мухбири уларни бир-бирига қиёслаш имкониятга эга. Туркманистон ҳақида сўзлар экан, у бир неча бор беихтиёр Ўзбекистонни эслади. Бу таққослашнинг Ўзбекистон фойдасига бўлмагани Натальянинг ўзи учун ҳам бир кашфиёт бўлганга ўхшайди.
22.12.2007 06:48 msk
Туркманистон ҳақида билганларимиз жуда оз. Табиий газнинг улкан заҳиралари, мухолифатнинг таъқиб қилиниши, умрбод сайланган президент Ниёзовнинг олтин ҳайкаллари – ҳаммага маълум бўлган нарсалар шу, холос. Бугун биз яқиндагина Ашхободда бўлиб қайтган халқаро ОАВ журналистларидан бири билан биргаликда тасаввуримиздан фарқли бўлган янги Туркманистон билан танишамиз.
12.09.2007 14:01 msk
Туркманистонда ўзгаришлар бўлишини кутган экспертлар ва шарҳловчилар янги президентнинг “янги йўналиши” аломатларини қидиришда давом этаяптилар ва уларни топаяптилар. Бироқ Туркманистон мустақил бўлганидан буён ўтган ўн олти йил давомида барпо этилган режим моҳияти унинг жиддий ўзгариш истиқболлари ҳақида гапиришга имкон бермаяпти. Бунинг устига, Қурбанқули Бердимухаммедовнинг фаолият услуби ўз авторитар-тоталитар режимини барпо этиш даврида бу каби “ваъда бериш сиёсати”ни олиб борган собиқ президент С. Ниёзов учун ҳам хос бўлганди.
31.07.2007 15:39 msk
Ашхободда Туркманбоши атрофидаги энг эътиборли генераллардан бири – Туркманистон президенти қўриқчилик хизматининг собиқ бошлиғи, генерал-лейтенант Ақмурад Режепов узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Режеповнинг ҳибсга олиниши ва судланишини “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги экспертлари шарҳлайдилар.
12.07.2007 14:36 msk
“2007 йилнинг 11 июль куни Туркманистон президенти Қурбанқули Бердимухаммедов Вазирлар маҳкамасининг навбатдаги мажлисини ўтказди, унда давлат ҳаётидаги биринчи галдаги масалалар кўриб чиқилди”. Республика бош газетаси бўлмиш “Нейтральний Туркменистан”нинг бугунги сонидаги бош мақола ана шундай бошланади. Шундан сўнг газета совет партия матбуотининг энг яхши анъаналари руҳида “барча туркманларнинг [янги] раҳбари” давлатни қандай бошқараётгани ҳақида батафсил маълумот беради.
14.05.2007 23:17 msk
Россия президенти Владимир Путинни Марказий Осиё бўйлаб сафари олдидан уни кузатиб борувчи “Кремль журналистлари”дан бирига Туркманистонга киришга рухсат берилмаслиги маълум бўлди. Туркманистон учун номаъқул журналист «Время новостей» газетасининг Марказий Осиё ҳудуди бўйича таҳлилчиси (эксперт) Аркадий Дубнов бўлиб чиқди. “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги ундан вазиятни изоҳлаб беришини сўради.
30.03.2007 18:28 msk
Туркманистон фуқаролари 2007 йил 30 мартига белгиланган Халқ Маслаҳати (Туркманистондаги олий вакиллик органи) йигирманчи йиғини – умумтуркман форумидан туб ўзгаришларни кутмоқдалар. Бироқ, “Фарғона.Ру” АА экспертлик кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори А. Улуняннинг фикрича, туб ислоҳотлар ва ўзгаришларни кутиш кўпроқ бундай нуқтаи назар тарафдорларининг мамлакатдаги ҳақиқий аҳволдан яхши хабардор эмаслигига асосланади.
25.03.2007 10:17 msk
Туркманистонда қишлоқ хўжалиги танг аҳволдалиги сир эмас. Мамлакат майдонининг бор-йўғи 2% ини ташкил ҳосилдор шудгор ерларга ўнлаб турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари экилади. Булар дон экинлари ва пахта, гуруч ва полиз экинлари, мева ва сабзавотлардир. Мустақил экспертларнинг қайд этишларича, ер ориқлаб бораяпти. Режа мажбуриятлари ошиб бораяпти, ҳосилдорлик эса тушиб кетаяпти. Сўнгги етти йил ичида пахта йиғим-терими бўйича давлат буюртмасининг ҳатто 50% и ҳам бажарилмагани бунга ёрқин мисол бўла олади.
27.02.2007 20:37 msk
Жорий йилнинг 11 февраль куни Туркманистонда бўлиб ўтган ва Қурбанқули Бердимухаммедовнинг давлат раҳбари сифатидаги ваколатларини машруълаштиришга имкон яратган президентлик сайловлари мамлакат ичкарисида ҳам, хорижда ҳам жиддий умид уйғотди.
16.02.2007 14:08 msk
Туркманбоши вориси ўз қонуний бошқарувининг биринчи куниданоқ ўзининг сайловолди ваъдаларини бажаришга киришди. 16 февраль куни Туркманистоннинг янги сайланган президенти Қурбанқули Бердимухаммедов “Туркманистонда таълим тизимини такомиллаштириш тўғрисида” Фармон чиқарди. 2007 йилнинг 1 сентябридан бошлаб республика ўқувчилари Ниёзов давридагидай саккиз йил ўрнига мактабда ўн йил ўқийдиган бўлдилар.
15.02.2007 11:22 msk
Туркманистоннинг янги президенти инаугурацияси куни мамлакатнинг аввалги президент Сапармурод Ниёзовнинг “Менинг ўгитларим” номли навбатдаги китоби ёруғ кўрди. Бу ҳақда чоршанба куни мамлакатнинг расмий оммавий ахборот воситалари хабар қилдилар. Китобнинг биринчи эгалари 11 февраль куни бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларини тасдиқлаш учун йиғилган Халқ Маслаҳати делегатлари бўлдилар. “Туркманбошининг оқ фотиҳаси” – “Нейтральний Туркменистан” газетасида кеча чиққан мақоланинг сарлавҳаси ана шундай.
14.02.2007 14:24 msk
14 февраль куни Халқ Маслаҳати мажлисида Туркманистон янги раҳбарининг номи эълон қилинади. Кузатувчиларнинг ҳеч бири Қурбанқули Бердимухаммедовнинг президент бўлишига шубҳа қилмайди. Туркманистонга бундан буён қандай инсон раҳбарлик қилиши ва бу мамлакатда вазият бундан буён қай тариқа ривожланиши юзасидан Туркманистоннинг мухолифатдаги Республика партияси лидерларидан бири Байрам Шихмурадов ўз фикрлари билан ўртоқлашади.
11.02.2007 21:19 msk
Расмийлар ўз тасарруфларидаги барча воситалардан жуда унумли фойдаланганларига қарамасдан, ташкилотчилар истаганларидек, сайлов “умумхалқ” сайлови бўлолмади. Энг фаол овоз бериш, тушунарли сабабларга кўра, Ашхободда бўлиб ўтди. Чекка жойларга келсак, у ерларда ҳам бирдек манзара кузатилмади. Шунга қарамай, ушбу сайлов ҳали ҳам шаклланаётган ижтимоий онгга таъсир кўрсатувчи муҳим омил бўлди. Бу эса Туркманистон шароитида ҳазилакам гап эмас.
02.02.2007 19:36 msk
Туркманистон расмийлари қамоқхоналар ва ёпиқ турдаги руҳий касалликлар шифохоналари тизимида ислоҳотлар ўтказиш ҳақида буйруқ берганлар, шунингдек, республикадаги энг қаттиқ қўриқланадиган қамоқхона – Ўвадан-Тепе қамоқхонасининг бир қатор блокларни бузиб ташлаш бўйича ишларни бошлаб юборганлар. Бироқ, “Фарғона.Ру” АА тасарруфида бўлган маълумотларга кўра, бу мамлакатдаги режимнинг муқаррар либераллашуви ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта. Туркманистонда содир бўлаётган воқеаларни 11 февраль кунига белгиланган янги давлат раҳбари сайловига тайёргарлик ўлароқ қабул қилса ҳам бўлади, лекин бунинг бошқача талқини ҳам бор. Нима бўлганда ҳам, “Туркманистондаги ўзгаришлар”дан дарак берувчи ҳар қандай кутилмаган умидбахш хабарлар жиддий текширувларни талаб қилади. Туркманистондаги ҳақиқий аҳвол шуни тақозо этади.
O'zA Bu aziz Vatanda azizdir inson, 01.09.2010
BBC Қирғизистон ўзбек МХХ ва божхона ходимларини 'гаров эвазига озод қилишга рози бўлган', 31.08.2010
Amerika Ovozi O`zbekistonliklar Iroqda vaziyat barqarorlashdi degan fikrdan ancha uzoq, 31.08.2010
Ozodlik Бухорога борган президент тез ёрдам машиналарини ҳам тўхтатиб қўйди, 31.08.2010
Uznews.Net ЕХХТ таслим бўлгани йўқ, у Бишкекда музокараларини давом эттирмоқда, 31.08.2010
BBC Князев: хунрезлик айбдорларининг жазосиз қолиши яна қонли ҳодисаларга ундайди, 22.08.2010
Ozodlik ҲРУ Ғайбулло Жалилов ишининг қайта кўрилишини сўрамоқда, 16.08.2010
Amerika Ovozi Qirg’iziston janubida yarashish haftaligi o’tkazildi, 21.07.2010
Ozodlik Ўшликлар қирғин қурбонларининг қирқини ўтказишди , 21.07.2010
BBC 'Ўзбек ва қирғиз ҳукуматлари икки ўртадаги чегарани очишлари керак', 21.07.2010
Uznews.net АҚШ тағин Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти билан қизиқмоқдами?, 21.07.2010
Amerika Ovozi Ziyolilar: O’zbek o’z yurtida qadrini topsa, boshqa yerda ham e’zozlanadi, 20.07.2010
Ozodlik Фитначилар Қорасувда жанжал чиқаришга уринмоқда , 20.07.2010
BBC БМТ: Қирғиз расмийлари ноқонуний ҳибсларга кўз юмаяпти, 20.07.2010
Uznews.net Ўшдаги ётоқхонада зўрлаш ҳодисалари содир этилмаган, 20.07.2010
Amerika Ovozi “O’zbek o’z yurtida xarob bo’lgandan keyin, Qirg’izistonda nima bo’lsin”?, 14.07.2010
Ozodlik Ўш ТВда бошлиқ ўзгарди , 14.07.2010
BBC Қирғиз раҳбари муовини Қодиржон Ботировни айбламоқда, 14.07.2010
Amerika Ovozi Odam savdosi Amerikada ham, O'zbekistonda ham katta muammo, 06.07.2010
Ozodlik Жорж Крол АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчилигига танланди , 06.07.2010
Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин.
Ҳамкорлик тўғрисида муаллифлар таклифлари ўрганиб чиқилади, аммо таҳририят жавоб қайтармаслик ҳуқуқини сақлаб қолади.
ICQ 91103731
© Д.Кислов, "Фарғона.Ру", 1999-2009
купить дом в Болгарии от застройщика
автомойки