Фотогалерея|Форум|Кутубхона|Лойиҳа ҳақида
Russian|English|RSS
04:12 msk, 3 Сентябрь 2010
Web Фарғона.Ру
15.07.2010 20:26 msk
Қирғизистон жанубида июнь кунлари содир бўлган фожеавий воқеаларнинг тўлиқ манзарасини тузиш учун “Фарғона.Ру” барча гувоҳларни: қирғиз ва ўзбекларни сўроққа тутаяпти. Ҳозирча халқаро экспертларни жалб этиб мустақил текширув бошлангани йўқ, ҳалок бўлганларнинг, ярадорларнинг, зўрланганларнинг ва калтакланганларнинг аниқ сони йўқ. Уларнинг қайси миллатга мансублиги борасида ҳам маълумотлар йўқ. Бироқ бугунги кунда тирик одамларнинг ҳикоясини тинглаш, уларни оҳангига эътибор қаратиш ва солиштириш йўли билан бўлиб ўтган ҳодисалар бўйича ўз тасавуримизни барпо этишимиз лозим. Бугун “Фарҳона.Ру” қирғиз миллатига мансуб июнь ойидаги воқеа шоҳидларининг сўзлаб берган ҳикояларини чоп этмоқда.
12.07.2010 18:19 msk
“Кўчада қуролланган номаълум кишилар пайдо бўлганларида, ногирон эркак улардан қоча бошлади”, - дейди Гулчеҳра. Эркак унинг уйигача етиб кела олди, холос. Унинг ортидан ҳовлига автомат кўтарган икки-уч йигит отилиб кирди. Улар уйга қачон ўт қўйганини аёл кўргани йўқ. Ўғиллари ва отаси билан бирга у жин кўчадан бошқа дарвозага қараб чопди. Ногирон эркак ҳам уларнинг ортидан эргашди. “Оти нималигини ҳам билмаймиз, у тожик ёки турк бўлса керак, - дейди Гулчеҳра. – Ўшликларнинг ҳаммаси уни танишса керак. У кўпинча бозорда ногиронлар аравачасида садақа тилаб ўтирган. Уни бизнинг ҳовлида ўлдирдилар, ана сўрида қўлтиқтаёғи шундоқ ётибди...”
08.07.2010 18:41 msk
Голландиядаги “Трау” газетасининг Москвадаги мухбири Хирт Куркамп Қирғизистонга сафаридан қайтиб келганидан сўнг республика жанубида кўрган нарсалари ҳақида “Фарғона.Ру” агентлигига сўзлаб берди.
06.07.2010 21:26 msk
Муҳаммадқодир Қорабаев – Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани маркази ўзбек жамоаси етакчиларидан бири саналади. Бу ердаги аҳолининг аксариятини ўзбеклар ташкил этади. Бир неча йил давомида у Абдулҳамид Чўлпон номидаги Ўзбек маданий марказга раҳбарлик қилган. Ўшдаги хунерезликлардан сўнг у аёлларни ва болаларни Бозорқўрғондан Ўзбекистонга кўчиришда фаол иштирок этган. Бугун у “Фарғона.Ру” агентлигига бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ўз билганларини айтиб берди.
30.06.2010 07:37 msk
Қирғизистоннинг “юқорисида” инқилоблар амалга оширилаётган бир пайтда, “қуйида” ҳаммаси эскичасига қолмоқда. Ўзбек билан қирғиз ўртасидаги йигирма йиллик танаффусдан сўнг қайта авж олган биродаркушлик уруши расмийлар ҳамда бахтиқаро жамиятга узоқ муддатли янги координаталар системасини белгилаб қўйди. Тўкилган қон туфайли аввалгидан ҳам чуқур илдиз отган ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги антогонизмни Янги Конституция бартараф эта оладими? Бакиевга қарши нафрат туфайли бирлашган кечаги мухолифатчилар ёппасига қашшоқлик ва перманент кўча фитналари қабатида мамлакатни зулм, нацизм ва коррупциядан ҳоли бўлган ҳаётга етаклай оладими?
25.06.2010 07:17 msk
Қирғизистон жанубида маъмурий хаос ҳукм сурмоқда, маҳаллий мутасаддилар Бишкекдан юборилган мулозимларга бўйсунмаяптилар, мудофаа вазири Исақов бўлса “ҳарбийларга буйруқ бергани ваколатим йўқ” дея таъкидлашдан тўхтамаяпти. Қирғизлар ўзбек маҳаллаларида гаровга олинганлар ушлаб турилибди дея қичқирсалар, ўзбеклар инкор этиб, айнан уларни гаровга олинаётани борасида мисоллар келтираяптилар. Аниқ ахборот йўқлиги боис, миш-мишлар тарқалмоқда ва пировардида, умидсизликка тушган одамларни жиноятларга итармоқда. Икки томон ҳам таҳқирланган мурдаларни тақдим этиб, фақат “уруш” деяптилар. “Фарғона.Ру” ҳуқуқ ҳимоячи Тўлеқан Исмаилова билан боғланишга эришда ва суҳбатдан маълум бўлдики, агар жанубда фақат бир миллатдан иборат армия тартиб ўрнатадиган, касалларни, зўрланганларни ва куйганларни эса фақат бир миллатга мансуб врачалар даволайдиган бўлса, ярашиш тўғрисида гапирмаса ҳам бўлаверади. Кўчаларда қурол кўтариб каллакесарлар изғияптилар, ўзбеклар ўз маҳаллаларига қирғиз шифокорларини қўймаяптилар, махсус хизмат бўлинмалари эса касалхоналарга ҳужжатсиз ярадор ўзбекларни киритмаяптилар. Шу шароитда муваққат ҳукумат Қирғизистон ўз кучи билан тартиб ўрнатади, унга тинчлик ўрнатувчи кучлар керак эмас дея билдирмоқда...
21.06.2010 21:01 msk
Менинг меҳмондўст, хушфеъл ва шу вақтнинг ўзида ҳийла муғомбир, палов ва қизил қалампирнинг ватани, ранг-баранг маржонлар таққан тоғли қирғиз қизлари-ю, эркакларнинг олдида уялинқараб кўзларини қуйига қаратган бепардоз ўбек қизлари, мажнунтол сояси остидаги сўриларда чой ичиб, ҳар бири ўзининг тилида сўзласа-да, бири-бирини жуда яхши тушунадиган қирғизча қалпоқ ва андижон нусха дўппиларни кийган оқсоқоллари билан танилган жанубий Қирғизистоним бир кечанинг ичида йўқ бўлди. Учратган одамингиз бир пиёла чойга таклиф қилишга ҳамда ҳар қандай мавзуда киноя аралаш сиз билан суҳбатлашишга тайёр кўркам воҳа йўқ бўлди. Дунёдаги энг мазали сомсалари ҳамда зираворларнинг ҳидига туйган бозорлар йўқолди...
12.06.2010 09:03 msk
2010 йил 7 июнга ўтар тунда жиноят оламининг обрўли намояндаси Ойбек Мирсидиқовнинг ўлдирилиши Қирғизистон жанубида мулк ва тахт учун олиб борилаётган ноумид курашнинг бир эпизоди бўлиб қолди. Икки инқилоб тажрибасидан кўриниб турибдики, Қирғизистонда сиёсий ҳокимиятнинг алмашуви ортидан сиёсат ва бизнес билан чамбарчас боғланиб кетган жиноят оламида ҳам тўдабошилар алмашмоқда. 2010 йил май ойидан бошлаб Қирғизистон жанубида ўзбеклар сиёсий ўйинга аралаша бошлаганлари боис, иш жиддий тус ола бошлади. Этник принципга асосланган ҳокимият учун кураш вайрон келтирувчи характерга эга бўлиши мумкин. Жанубий Қирғизистонда криминал фактор ва ўзбек масаласи ҳақида “Новости” РАА ва “Фарғона.Ру” эксперти Санобар Шерматова мулоҳаза юритмоқда.
09.04.2010 10:16 msk
Қирғизистон пойтахтида кафандўзларнинг бошбошдоқлиги давом этмоқда, шаҳарга махсус тайинланган бўлинмалар киритилди. Янги туғилган ҳукумат учун эндиликдаги энг муҳим масала –мамлакат тинчлигини сақлаб қолиш. Ўзини ҳалиям “машруъ” ва “конституциявий йўл билан сайланган” дея ҳисоблаётган кечаги Қирғизистон давлати раҳбарининг гаплари ҳеч нарсага таъсир этмай қолди. Бугун Бакиев сиёсий етакчи сифатида ҳеч кимга: на Россия, на АҚШ ва на Қирғизистон халқига кераги бор. Умуман олганда, энди у ўз ваколатини ихтиёрий равишда топшириш-топширмаслиги аҳамиятсиз бўлиб қолди.
08.04.2010 08:10 msk
Навбатдаги Қирғизистон инқилобининг иккинчи куни ниҳоясига етди. “Фарғона.Ру” бу куннинг якунлари ҳақида мулоҳаза қила туриб, уни музаффар дейишга шошмасликка қарор қилди: одамлар ҳалок бўлдилар, юзлаб ярадорлар бор, шаҳар кўчалари бўйлаб жунбушга келга маст оламон изғиб юрибди. Улар уйларни ва дўконларни талон-тарож қилмоқдалар. Мухолифат иқтидорга келиши билан шу ернинг ўзида мансаб тақсимотини бошлаб юборди. Президент Бакиев йўқ, мамлакат жанубида ҳамон сукунат, энди нима бўлади дея кутиб турибди. Ҳозирча ҳеч нарса ниҳоясига етгани йўқ.
02.07.2009 15:08 msk
Қирғизистон уран чиқиндилари омборларини рекультивация қилиш учун қўшимча пул оладиган бўлди. Женевада ўтган “Марказий Осиёдаги уран чиқиндилари омбори: Миллий муаммолар, минтақавий оқибатлар, глобал ечимлар” дея аталувчи форум иштирокчилари шундай баёнот билан чиқдилар. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда БМТ, МАГАТЭ, ЕҲХТ, Европа Комиссияси, Европа реконструкция ва ривожланиш банки ва ЕврОсИҲ делегациялари ишитрокида ўтган тадбир якунлари бўйича Марказий Осиё мамлакатларига уран чиқиндилари муамоларини ҳал қилишда ёрдам беришга қарор қилинди.
23.04.2009 10:53 msk
Қирғизистон жанубидаги ўзбек жамиятининг вакиллари ўзбек мактабларида рус тилида таълим беришни бошлашни таклиф этишмоқда. Бу ғоя ҳамжамият ичида қизғин баҳсларнинг бошланишига сабаб бўлди. Турли маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 700 мингдан бир миллионгача қисми ўзбек миллатига мансуб. Уларнинг аксарияти болаларининг ўзбек тилида таълим олишларини истайдилар. Бундай ташаббуснинг сабаби нимада? Уни амалга оширилишидан ким манфаатдор бўлади? “Фарғона.Ру” мухбирининг бу ва бошқа саволларига республика Ўзбек миллий маданий марказининг вице-президенти, Қирғизистон парламентининг собиқ депутати ҳамда хусусий университетнинг президенти Қодиржон Ботиров жавоб берди.
13.04.2009 18:50 msk
11 апрель куни эрталаб уйғонган Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Қизил Байроқ қишлоғининг аҳолиси ташқарига чиқиб уйларининг деворларида кимдир миллатчилик руҳидаги таҳқирловчи ёзувларни қолдирганини топди. Ўша куниёқ бу қишлоқда маҳаллий аҳолининг туман раҳбарлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Қишлоқ аҳолисига кўра, асосан қирғизлар яшайдиган қўшни қишлоқ аҳолиси билан можаролар тез-тез содир бўлиб туради. Аммо бунақаси бу ерда илк содир бўлмоқда.
04.03.2009 19:20 msk
“Репортер-Бишкек” газетасининг сиёсий шарҳловчиси Сирғақ Абдилдаев 3 март куни Бишкекда калтакланган ва яраланган. Номаълум шахслар журналистга “Репортер-Бишкек” газетасининг таҳририяти жойлашган бинонинг ёнида ҳужум қилдилар ва унга йигирма бир марта пичоқ урдилар. Ҳозир Сирғақ Абдилдаевнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда, аммо шифокорларга кўра, унинг ҳаётига ҳозир хавф йўқ. Қирғизистон ИИВ матбуот хизматининг раҳбари Бақит Сеитовнинг “Фарғона.Ру” ахборот агентлигига маълум қилишича, жиноятни текшириш учун махсус тезкор гуруҳ тузилган. Ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қўнғантиев бу ишни ўзининг шахсий назоратига олган.
04.09.2008 09:19 msk
2008 йил 4 сентябрь куни ҳамкасбимиз, қирғизистонлик журналист Алишер Соипов 27 ёшга тўларди. Аммо ёш бўлишига қарамай жасур ва истеъдодли бўлган бу йигит шу кунгача етиб келмади. 2007 йилнинг 24 октябрь куни ёлланма қотиллар уни Ўш шаҳрида отиб кетдилар. Алишернинг дўстлари ва ҳамкасблари журналист ўлдирилишининг сабаби унинг касб фаолиятида дея ишончлари комил.
16:30 Қирғизистон: ЕХҲТ билан Меморандум имзоланмади, халқаро ёрдам ҳам ажратилгани йўқ
20:32 Қирғизистон: Улуғбек Абдусаломовнинг иши судга оширилди
18:11 «Коммерсантъ»: ЕХҲТ полициячилари миссияси Қирғизистонга сафарини кечиктирди
17:54 Қирғизистон: Ўзбекистонлик чегарачилар Баткен вилоятида икки қирғиз зобитини қўлга олдилар
09:03 Қирғизистон: ЕХХТ кузатувчи полициячилар миссиясининг келиши катта савол остида
23:00 Қирғизистон: Давлат уйи куйганларга бепул уй қуриб беришга қодир эмас
17:27 Қирғизистон Ҳуқуқ ҳимоячилари кенгаши ва Human Rights Watch Омбудсмен Турсунбек Ақуннинг фаолиятидан ташвишланмоқда
11:31 Қирғизистон: БМТ ҚОКБ Ўш ва Жалолободда 1350 та вақтинча турар-жой қуриб беради
13:54 Қонхўр ўзбеклар томонидан шавқатсизлик билан ўлдирилган бегуноҳ қирғизлар
17:09 Қирғизистон: Ўш мэри Мелис Мирзақматов митингда ўз лавозимида қолишини билдирди
17:08 Қирғизистон: Бишкекдагилар Ўшдаги вазиятни назорат остида ушлаб турганларига ҳамон ишончлари комил
13:55 Эдиль Байсалов: Мелис Мирзақматов Ўш шаҳар мэри лавозимидан зудлик билан бўшатилиши керак
00:16 Қирғизистон: Ўш воқеаларини текшириш бўйича комиссия раиси иш принципларини қўпол равишда бузди
16:40 Қирғизистон: Бош прокуратура “Ўш воқеалари” давомида ҳалок бўлганларнинг этник таркиби ҳақида илк бор маълумот бермоқда
16:22 Қирғизистон: Прфессор А.Князев мамлакат жанубидаги июнь воқеаларини тешириш бўйича миллий комиссиядан чиқишини билдирди
15:11 Қирғизистон: Парламент сайловларида 57 партия иштирок этади
15:10 Қирғизистон: ЕХҲТ полициячилари гуруҳи таркибига асосан Туркия, Сербия ва россиялик мутахассислар кирди
17:16 Қирғизистон: Азимжон Асқаровга расман миллий адоват қўзғатиш ва қотилликда иштирок этишда айблов эълон қилинди
11:42 Қирғизистон: “Дийдор” газетасининг бош муҳаррири Улуғбек Абдусаломовни миллий низо қўзғашда айблаяптилар
11:40 Amnesty International: Қирғизистон расмийлари Азимжон Асқаровга нисбатан қийноқлар қўлланаётгани ҳақидаги маълумотларни текширишдан бош тортдилар
13:33 Қирғизистон: Мамлакатда вазият барқарорлигига таҳдид туфайли махсус хизматлар ва вазирликлар кучайтирилган иш тартибига ўтмоқдалар
09:54 Қирғизистон: Кафандўзлар Иссиқкўл вилоятидаги православ насронийларига қарашли мозорни таҳқирладилар
17:35 Қирғизистон: Собиқ бош вазир ва Ривожланиш фондининг собиқ бош директори Игорь Чудинов ҳибсга олинди
11:55 Қирғизистон: Парламент сайловлари 10 октябрга белгиланди
16:10 Қирғизистон: 10 августдан бошлаб мамлакат жанубида фавқулодда ҳолат бекор қилинади
15:13 Қирғизистонлик ўзбек аёллари БМТ бош котиби ва Россия президентидан ўзбекларга мамлакатни тарк этишига ёрдам кўрсатишини сўраяптилар
14:03 АҚШ Қирғизистонда яна бир ҳарбий базани барпо этмоқчи
16:47 Роза Ўтунбаева: Барқтабасов Қирғизистонда ҳокимиятни қўлга олмоқчи бўлди
15:48 Қирғизистон: Расмийлар Барак анклавидан кўчиб келганларга ер ва кўмак беришга ваъда қилмоқдалар
O'zA Bu aziz Vatanda azizdir inson, 01.09.2010
BBC Қирғизистон ўзбек МХХ ва божхона ходимларини 'гаров эвазига озод қилишга рози бўлган', 31.08.2010
Amerika Ovozi O`zbekistonliklar Iroqda vaziyat barqarorlashdi degan fikrdan ancha uzoq, 31.08.2010
Ozodlik Бухорога борган президент тез ёрдам машиналарини ҳам тўхтатиб қўйди, 31.08.2010
Uznews.Net ЕХХТ таслим бўлгани йўқ, у Бишкекда музокараларини давом эттирмоқда, 31.08.2010
BBC Князев: хунрезлик айбдорларининг жазосиз қолиши яна қонли ҳодисаларга ундайди, 22.08.2010
Ozodlik ҲРУ Ғайбулло Жалилов ишининг қайта кўрилишини сўрамоқда, 16.08.2010
Amerika Ovozi Qirg’iziston janubida yarashish haftaligi o’tkazildi, 21.07.2010
Ozodlik Ўшликлар қирғин қурбонларининг қирқини ўтказишди , 21.07.2010
BBC 'Ўзбек ва қирғиз ҳукуматлари икки ўртадаги чегарани очишлари керак', 21.07.2010
Uznews.net АҚШ тағин Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти билан қизиқмоқдами?, 21.07.2010
Amerika Ovozi Ziyolilar: O’zbek o’z yurtida qadrini topsa, boshqa yerda ham e’zozlanadi, 20.07.2010
Ozodlik Фитначилар Қорасувда жанжал чиқаришга уринмоқда , 20.07.2010
BBC БМТ: Қирғиз расмийлари ноқонуний ҳибсларга кўз юмаяпти, 20.07.2010
Uznews.net Ўшдаги ётоқхонада зўрлаш ҳодисалари содир этилмаган, 20.07.2010
Amerika Ovozi “O’zbek o’z yurtida xarob bo’lgandan keyin, Qirg’izistonda nima bo’lsin”?, 14.07.2010
Ozodlik Ўш ТВда бошлиқ ўзгарди , 14.07.2010
BBC Қирғиз раҳбари муовини Қодиржон Ботировни айбламоқда, 14.07.2010
Amerika Ovozi Odam savdosi Amerikada ham, O'zbekistonda ham katta muammo, 06.07.2010
Ozodlik Жорж Крол АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчилигига танланди , 06.07.2010
Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин.
Ҳамкорлик тўғрисида муаллифлар таклифлари ўрганиб чиқилади, аммо таҳририят жавоб қайтармаслик ҳуқуқини сақлаб қолади.
ICQ 91103731
© Д.Кислов, "Фарғона.Ру", 1999-2009
экзотический отдых
рольставни стальные