Марказий Осиё янгиликлари: Афганистан
11.10.2006 19:28 msk
Reutersнинг хабар қилишича, бугун, 11 октябрь куни Афғонистондаги НАТО қўшинлари қўмондони, британиялик генерал Дэвид Ричардс, агар олти ой ичида мамлакатда хавфсизлик билан боғлиқ вазият ўзгармас экан, афғонистонликларнинг етмиш фоизи Толибон ҳаракатига қўшилиб кетиши мумкинлиги ҳақида билдирган. АР агентлиги хабарига кўра, охирги пайтларда мамлакат жанубий-шарқида хавфсизлик даражасининг пасайиб кетгани сабабли афғонистонликлар НАТОни кескин танқид қилиш ҳоллари кучайиб кетган. Афғонистоннинг мазкур минтақасида Толибон ҳаракати партизан гуруҳларининг фаоллашиш тамойили кузатилмоқда. Жаҳон агентликлари ёйинлаган хабарларга кўра, Толибон отрядларига қарши ҳаво зарбалари чоғида Афғонистон тинч аҳолиси ҳам ҳалок бўлаётир, бу эса, шубҳасиз, фуқароларнинг қаҳр-ғазабига сабаб бўлаётибди ва мамлакат аҳолиси томонидан толибларни дастаклаш учун шароит яратмоқда.
Бошқа янгиликлар
|