Ўзбекистон: Андижонда ҳаёт бир маромда кетяпти
Андижон шаҳар аҳолисининг телефон орқали маълум қилишларича, айни пайтда шаҳарда фавқулодда ҳолат белгилари кўринмаяпти, ҳаёт бир маромда кетмоқда.
“Эрталаб Андижонда қуролланган ҳарбийлар ва жуда кўп милиционерлар кўринди. Улар фуқаролар ва автомашиналарни ёппасига текшириб юрдилар. Қўшимча блок-постлар ўрнатилгани йўқ. Йўл-патруль масканларида машина ва йўловчилар, айниқса шаҳардан ташқарига чиқиб кетаётганлар жуда синчковлик билан текширилмоқда”, - деди андижонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячи Саиджаҳон Зайнобиддинов “Фарғона.Ру” АА билан суҳбатда.
Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳақидаги маълумотларда аниқлик йўқ ва қарама-қаршиликларга тўла. Республика Бош прокуратурасининг расмий вакили ҳодиса оқибатида қурбонлар ва яраланганлар йўқ деб айтди.

91103731