03:45 msk, 3 Сентябрь 2010

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Newsru.com ва Lenta.Ru сайтларидаги баъзи янгиликларга йўл тўсиб қўйилди

26.05.2009 18:33 msk

Фарғона.Ру

Ўзбекистон расмийлари яна республикадаги шов-шувли фавқулодда ҳодиса ҳақида ҳикоя қилаётган янгиликка ихтисослашган Интернет сайтларини блокировка қилишни бошладилар. Бугун Хонободдаги воқеалар ҳақида сўзлаётган мақолалар Newsru.com сайтида блокировка қилиб қўйилди. Хонободдаги ҳодиса ҳақидаги мақолани очмоқчи бўлсангиз яна бош саҳифага тушиб қоласиз.

Лента.Ру сайтидаги айрим мақолаларга ҳам тўсиқ қўйилди. Ўзбекистонлик интернет-фойдаланувчилар “Ўзбекистон портлашлар туфайли Қирғизистон билан чегарани ёпиб қўйди” ва “Журналистлар экстремистларнинг Хонобод шаҳрига ҳужум қилганлари ҳақида билиб қолдилар” дея номланган мақолаларни очмоқчи бўлганларида “Ўзбекистон расмийлари экстремистларнинг Хонобод шаҳрига ҳужум қилганларини тасдиқладилар” деган мақоланинг анонси очилади. Шунингдек, ҳозирча “Ҳужумга учраган Хонобод шаҳрида уяли алоқа телефонлари ўчириб қўйилди” деган мақола ҳам очилиб турибди.

Қайд этамиз, ахборотга йўлни чеклаш – ахборот бериш ҳуқуқини монополизация қилишга интилаётган Ўзбекистон расмийлари учун одатий ҳолга айланган. Улар бундай ахборотни кейинчалик ўзлари учун қулай шаклда бериб келадилар. “Фарғона.Ру” манбаларининг маълум қилишича, бугун Андижонда эрталаб соат 11 дан бошлаб (09.00 мск) уяли алоқа телефонларининг кўпи ўчириб қўйилган.